Ўшда тупроқ кўчиш хавфи сабабли аҳоли кўчирилмоқда

© Пресс-служба МЧС КРПоследствия оползня в Узгене
Последствия оползня в Узгене - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, Жайиттин-Усту ҳудудида узунлиги 22 метр, эни 5 сантиметр ва чуқурлиги бир метрли ёриқ пайдо бўлган

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Қора-Кулжа туманидаги шу номдаги қишлоқ тупроқ кўчиши хавфи остида қолган, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон мамлакат ФВВ матбуот хизматига таяниб.

Оползень в Узгене - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ: Ўзганда яна 30та уй кўчки остида қолди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, Жайиттин-Усту ҳудудида узунлиги 22 метр, эни 5 сантиметр ва чуқурлиги бир метрли ёриқ пайдо бўлган. Тупроқ қишлоқдаги 11та уйни босиб қолиши мумкин.

Ҳозирда туман мудофаа ишлари комиссияси аҳолини хавфсиз жойга кўчирмоқда.

29 апрель куни Ўзган туманидаги Аюу қишлоғида тупроқ кўчиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлганди. Қидирув ишлари давомида саккиз кишининг жасади топилди. 4 май куни қидирув ишлари тўхтатилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0