ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Равшан Ҳакимов MTV шоунинг суратга олиш жараёнида студия қўриқчиси билан жанжаллашиб кетган видеосини инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирди. Тасвирдаги гап-сўзлардан жанжал жиддийлигини кўриш мумкин, деб хабар қилди Ҳордиқ.уз
"Балки бу навбатдаги пиардир, деб савол ташлаганлар ҳам бўляпти", — деб ёзган нашр.
Sputnik Ўзбекистон мухбири Валижон Шамсиев продюсери — Зафар билан боғланди ва ушбу юзадан изоҳ беришни сўради.
Шов-шув уюштиришдан мақсад нима, деган саволимизга Зафар, "MTV ижодкорлари халқда қизиқиш уйғотишни мақсад" қилишганини қайд этди.
Валижон Шамсиевнинг мухлислари учун янгилик — қизиқчи октябр ойи охирида концерт беришни режалаштирган.
"Валижон Шамсиев 6-7 йилдан бери яккахон концертини тақдим этиб келаяптилар. Октябр охири ноябр бошларида "Халқлар Дўстлиги" саройида уч кунлик концерт дастурини тақдим этадилар. Ҳозир шунга тайёргарлик кетаяпти", — деди Зафар.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.