ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси: биз террорчиларни яшириш билан шуғулланмаймиз

© SputnikПосол делегации Европейского Союза в Узбекистане Эдуардс Стипрайс
Посол делегации Европейского Союза в Узбекистане Эдуардс Стипрайс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги элчиси Эдуардс Стипрайс ички ишлар вазири Абдусалом Азизовнинг баёнотига нисбатан фикр билдирди

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги элчиси Эдуардс Стипрайс ички ишлар вазири Абдусалом Азизовнинг баёнотига нисбатан фикр билдирар экан, Европа террорчиларни яшириш билан шуғулланмаслигини қайд этди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов ўзбекистонлик террорчи ҳақида батафсил маълумот берди
Эслатиб ўтамиз, яқинда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов журналистларнинг охирги пайтда Европада юз берган терактлар ҳақидаги саволларига жавоб берар экан, мамлакатнинг тегишли органлари жамоатчилик учун хавфли ва қидирувда бўлган шахслар ҳақида европалик ҳамкасбларига барча зарур маълумотни тақдим этишини маълум қилди. Лекин қандайдир сабабларга кўра, деди у, бу шахслар Европада қочоқ мақомини олган ҳолатлар ҳам қайд этилган.

Стипрайснинг фикрича, муаммонинг икки жиҳати бор. Биринчиси — бу шахсларнинг ЕИ мамлакатларида бўлишларини тартибга солувчи ички ҳужжатлар билан боғлиқ.

"Албатта, биз айрим ҳолларда улар қандайдир ҳимоя остида бўлишлари ҳақида гапиришимиз мумкин. Айрим ҳолатларда бевосита теракт ижрочиси депортация қилиниши керак бўлган, лекин турли субъектив ва объектив сабабларга кўра депортация вақтида амалга ошмаган бўлади", — деди ЕИ делегацияси раҳбари айнан кимни назарда тутаётганига аниқлик киритмай.

Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ қидирувдаги террорчилар ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқда жойлаштиради

Шу билан бирга у тўлалигича террорчиларни яшириш юз бермаётганини таъкидлади. Муаммонинг иккинчи жиҳати ҳақида гапирар экан, Эдуардс Стипрайс ўзбек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мавқеларини суиистеъмол қилган ҳолатлар бўлганини айтди.

"Охирги йилларда ўзбек органлари томонидан тақдим қилинган маълумотлар аксарият ҳолларда маълум бир ишончсизлик билан кўриб чиқилган. Менимча, эҳтимол, бу маълумотларни баҳолашда қандайдир ўзгаришлар юз беради, лекин биз ўзбек томони тўлиқ асосланган маълумотларни тақдим этади деб ўйлаймиз", — деган элчи.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0