Вито Карлеоне сизнинг ресторанингизни тавсия этолмайди - Давлат рақобат қўмитаси

© Youtube / /стоп-кадр из фильма "Крестный отец"Марлон Брандо "Чўқинтирган ота" фильмида
Марлон Брандо Чўқинтирган ота фильмида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Multi MaFé ресторанлар мажмуи эгалари ўз ресторанини реклама қилишнинг антиқа услубини ўйлаб топдилар. Аммо бу услуб Ўзбекистон қонунчилигига тўғри келиш-келмаслигини ҳатто ўйлаб кўрмадилар

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкентдаги ресторанлардан бири Вито Карлеоне фильмидан лавҳа акс эттирилган рекламани Facebook саҳифаларида чоп этгач, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ресторан эгаларига хат йўллади.

Қўмита хабарига кўра, Multi MaFé ресторанлар мажмуининг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган рекламасида режиссёр Фрэнсис Форд Кополла томонидан яратилган гангстерлар ҳақидаги энг машҳур фильм номини қозонган — "Чўқинтирган ота" картинасидан лавҳа ишлатилган.

Хонанда Шаҳзода - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳзода #КўчирмаПродакшн хит парадида биринчи ўринни эгаллади
Рекламада "Ҳатто Вито Карлеоне Multi MaFéни тавсия этади" деган сўзлар жаранг топган. Бундан ташқари актёр Марлон Брандо томонидан ижро этилган "Чўқинтирган ота" бош қаҳрамони суратлари жойлаштирилган.

Ўзбекистон қонунчилигига биноан, агар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бошқа маҳсулот рекламасида қўлланиладиган умумий ечим, матн, тасвир, мусиқали ёки овозли оҳангларни айнан такрорлаш (тақлид ёки ўхшатма қилиш); жисмоний шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланишрекламада бошқа маҳсулот рекламасида ишлатилган матн, мусиқа ёки товуш эффектларини кўчириш ёки ўхшатиб ишлаш ман этилади.

Мана шу нормалардан келиб чиққан ҳолда Давлат рақобат қўмитаси ресторан мажмуаси манзилига хат йўллаган ва ушбу реклама Ўзбекистон қонунчилигига тўғри келмаслигини айтиб ўтган. Мана шундан сўнг "Чўқинтирган ота" фильмидан лавҳа ишлатилган реклама интернет тармоқларидан олиб ташланган.

Янгиликлар лентаси
0