ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Булунғур туманидаги "Бахт" базмгоҳида "Президент эътибори — мурувват тадбирларида" шиори остида булунғурлик ва жомбойлик 13 нафар болажонларнинг суннат тўйи нишонланди.
"Вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда қатор жамоат ташкилотлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди", — дейилади Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати хабарида.
Таъкидланишича, тўйболаларга 1 миллион сўмлик омонат дафтарчалари ҳамда китоб жамланмалари тақдим этилган ҳамда мультфильм қаҳрамонлари асосида тайёрланган саҳна томошалар намойиш этилган.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров иштирок этган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.