Ўзбекистонга БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари келади

© Luis Acosta / AFPВерховный комиссар ООН по правам человека Зейд Раад аль-Хусейн
Верховный комиссар ООН по правам человека Зейд Раад аль-Хусейн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий комиссар Ўзбекистонга ташрифи чоғида халқаро пресс-клубда ташриф якунлари бўйича чиқиш қилиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн бошчилигидаги делегация 10-12 май кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда "Подробно.уз" маълум қилмоқда.

Зайд Раад ал-Хусейн - Sputnik Ўзбекистон
Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Ўзбекистонни олқишлади

Зайд Раад ал Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифидан мақсади Ўзбекистон ва Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда икки томонлама манфаатларни акс эттирувчи соҳаларда келгуси ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилишдир.

Олий комиссар Ўзбекистонга ташрифи чоғида халқаро пресс-клубда ташриф якунлари бўйича чиқиш қилиши кутилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0