Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Ўзбекистонни олқишлади

© Luis Acosta / AFPЗайд Раад ал-Хусейн
Зайд Раад ал-Хусейн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн жаҳондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият борасида маърузасини тақдим этди

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги вазият хусусида тўхталар экан, ал-Ҳусайн мамлакатнинг янги президенти одил судлов тизими самарадорлигини ошириш, адолатли ва мустақил суд жараёнларини таъминлашга қаратилган қонунлар қабул қилаётганлигини эътироф этди. Бу ҳақда БМТ Радиоси хабар бермоқда.

"Яқинда, октябрда ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақидаги қонунда судлар мустақиллиги ва одил судлов жараёнларининг шартлари ифодалаб берилди. Мазкур қонунларнинг жорий этилиши бутун Ўзбекистон халқи учун келгусидаги ижобий ўзгаришлар борасида муҳим аҳамият касб этади", — деди у.

Зайд Раад ал-Ҳусайннинг фикрича, қатор маҳкумлар, жумладан, 18 йилдан буён қамоқда сақланган журналист Муҳаммад Бекжоновнинг озодликка чиқарилиши қабул қилинган қонунларнинг амалий натижасидир.

Янгиликлар лентаси
0