Қозоғистондан Ўзбекистонга "Дўстлик карвони" келди

© ontustik.gov.kzИз Южно-Казахстанской области в Республику Узбекистан выехал "Караван дружбы"
Из Южно-Казахстанской области в Республику Узбекистан выехал Караван дружбы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга ташриф буюрган қозоғистонлик 50 нафар оқсоқол қозоқ жамоат арбоби Толе бийнинг Тошкентдаги қабрини зиёрат қилишади, Амир Темур ва Ялангтўш Баҳодирнинг Самарқанддаги мақбаралари, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбандий меъморий мажмуаси билан танишадилар

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Жанубий Қозоғистон вилоятидан Ўзбекистонга "Дўстлик карвони" келди, деб маълум қилди вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.

Ўзбекистонга ташриф буюрган қозоғистонлик 50 нафар оқсоқол қозоқ жамоат арбоби Толе бийнинг Тошкентдаги қабрини зиёрат қилишади, Амир Темур ва Ялангтўш Баҳодирнинг Самарқанддаги мақбаралари, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбандий меъморий мажмуаси билан танишадилар.

Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасида янги ўтказув пунктлари очилади

Шу билан бирга "Дўстлик карвони" вакиллари Ўзбекистондаги Байналмилал маданият маркази, қозоқ маданият маркази ва бошқа тарихий-маданий марказларга ташриф буюриб, у ерда маҳаллий аҳоли билан учрашадилар.

Мазкур тадбир Қозоғистон халқи ассамблеяси ва Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда. Бу меморандум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Қозоғистонга расмий ташрифи давомида имзоланганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0