ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча бир йўла тўққиз нафар хориж элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Хусусан, давлат раҳбари iyoyev 2-май куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган Эдаурд Стипрайс, Қирғизистон элчиси — Дониёр Сидиқов, Франция элчиси — Виолен де Вильмор, Италия элчиси — Андреа Бертоцци, Чехия элчиси — Ярослава Сиро, Япония элчиси — Нобуаки Ито, Миср элчиси Амани ал-Итр, Туркия элчиси — Ахмет Башар Шен ва Саудия Арабистони подшоҳлиги элчиси — Хишам бин Мишал ал-Сувейлимдан ишонч ёрлиқларини қабул қилган.
Мирзиёев дипломатик миссиялар раҳбарларини самимий қутлар экан, Ўзбекистон ушбу давлатлар билан ҳамкорликни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратишини таъкидлади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.