ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Мисрда қотилликка қўл ургани учун ўлим жазосига маҳкум этилган жиноятчилар чоршанба куни дорга тортилди. Ўлим жазоси Мисрнинг Ал-Минья провинциясидаги қамоқхонада чоршанба куни амалга оширилди, деб хабар қилди "Ал-Масри ал-Яум" интернет-портали.
Нашр хабарига кўра, Ал-Минья қамоқхонасида Миср ҳукумати энг хавфли жиноятчиларни сақлайди.
Мирс ҳукумати Олий жазони икки хил услубда амалга оширади — отиш орқали ва дорга тортиш орқали. Ватанга хиёнат ёки ҳукуматга қарши фитна уюштирган ҳарбийлар отувга ҳукм қилинади. Дорга тортиш эса кўпроқ қўлланилади.
Жаҳон ОАВларида берилган хабарларга кўра, Яқин Шарқда 2014 йилда (қонунчилик доирасида) 293 киши қатл қилинган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.