ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. БМТ бош котиби Пан Ги Мун дунёнинг 65 та мамлакатида террорчилик ҳаракатларини содир этган жиноятчиларга нисбатан қўлланаётган ўлим жазосига қарши чиқди, деб хабар берди РИА Новости ахборот агентлиги.
"XXI асрда ўлим жазосига ўрин йўқ. Терроризмга қарши курашда хавфсизликни таъминлаш бўйича ўтказиладиган барча чора-тадбирлар инсон ҳуқуқларига ва қонун устиворлигига асосланиши керак", — деган Пан Ги Мун халқаро ўлим жазосига қарши кураш кунида сўзлаган нутқи чоғида.
У одамларнинг ўлим жазоси билан терроризмга қарши курашиш мумкин, деган фикрига қўшилмади. Пан Ги Муннинг таъкидлашича, террорчиларни қатл этиш унинг издошларига ташвиқот мақсадида хизмат қилиши мумкин.
БМТ бош котиби ҳаммани ҳар қандай шароитда, ҳар қандай жойда ўлим жазосини бекор қилишга чақирди.