Германия: ўлим жазоси мавжуд мамлакат ЕИга аъзо бўла олмайди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишБерлин, Рейхстаг биноси
Берлин, Рейхстаг биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Европа Иттифоқи - бу қадриятлар уюшмаси. Иттифоқ қонун-қоидаларида ўлим жазосига ўрин йўқ", деб таъкидлади Германия ҳукумати вакили Штеффен Зайберт.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўлим жазоси мавжуд мамлакат Европа Иттифоқи аъзоси бўла олмайди, агар Туркия ўлим жазосини жорий этса, унинг ЕИга аъзолиги масаласи автоматик равишда ёпилади, деб баёнот қилди Германия Федератив Республикаси ҳукумати вакили Штеффен Зайберт. РИА Новости хабари асосида.

"Ўлим жазоси мавжуд мамлакат ЕИ аъзоси бўла олмайди", — деб таъкидлаган Зайберт душанба куни.

Зайбертнинг сўзларига қараганда, Европа Иттифоқи — ҳуқуқий уюшма бўлиб, уни умумий қадриятлар бирлаштириб туради.

"Европа Иттифоқи — бу қадриятлар уюшмаси. Иттифоқ қонун-қоидаларида ўлим жазосига ўрин йўқ", — деб таъкидлаган Германия ҳукумати вакили.

Зайбертнинг таъкидлашича, Туркия Европа Иттифоқ аъзолигига даъвогар расмий номзодлардан бири саналади.

Истамбул аҳолиси давлат тўнтаришига қарши митингга чиқди - Sputnik Ўзбекистон
Истамбул полицияси вертолётларни уриб тушириш ҳақида буйруқ олди
"Мана шунинг ўзи Анқарага асосий ҳуқуқий ва демократик тамойилларга риоя қилиш мажбуриятини юклайди", — деб қўшимча қилган сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан сал олдин Туркия президенти Тойиб Эрдўғон ва Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим ҳукумат мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлганлар учун ўлим жазоси қайта тиклаш масаласини кўриб чиқишини эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0