ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Истамбул хавфсизлик хизмати раҳбари шаҳар осмонида рухсатсиз парвоз қилган вертолётларни огоҳлантирмасдан уриб тушириш ҳақида буйруқ олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Анадолу агентлигидан олинган маълумотга асосланган ҳолда.
Хабарда айтилишича, Истамбул ва Туркиянинг бошқа қатор ҳудудларидаги стратегик аҳамиятга эга муҳим объектларга 1800 нафар спецназ қўшинлари жойлаштирилган. Шаҳарга, шунингдек, махсус тузилма ҳарбий техникалари ҳам олиб кирилган.
"Истамбул хавфсизлик хизмати раҳбари санкция қилинмаган парвозларни амалга ошираётган вертолётларни огоҳлантиришларсиз уриб тушириш ҳақида кўрсатма олди", — деб хабар қилган агентликка манба.
Эслатиб ўтамиз, 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтаришини амалга ошириш ҳаракатлари содир этилди. Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айни вақтда 6 мингдан зиёд кишини ҳибсга олган, улар орасида генераллардан тортиб, зобитлар ҳам бор.
Туркия ТИВ баёнотига кўра,мамлакатдаги ҳарбий исён туфайли 290 киши ҳалок бўлган.
Айни вақтда Истамбул шаҳрида фавқулодда вазият жорий этилган.