Унда вилоятда фаолият юритаётган турли миллий маданий марказлар иштирок этиб, ўз миллий урф-одатларини, концерт дастурларини намойиш этишди.
Фарғона вилоятида миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу ерда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг ўз тили, урф-одат ва анъаналари, тарихи ва маданиятини ўрганиши, ривожлантириши учун барча шароит яратилган. Маҳаллалар, турли маданият масканлари, таълим муассасаларида ташкил этилаётган тадбирлар миллатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.
"Ўзбекистон — умумий уйимиз" байрам тадбири доирасида концерт дастурлари, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.
Азалдан юлаб миллатлар макони бўлган Ўзбекистон халқи тинч-осойишта, аҳил ва фаровон ҳаётини таъминлашда, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик муҳитини намойиш қилиувчи ушбу каби тадбирларнинг ўрни беқиёсдир.