Фарғонада "Ўзбекистон - умумий уйимиз" байрам тадбири ўтказилди

© Фарғона ҳокимлиги матбуот-хизматиЎзбекистон - умумий уйимиз тадбири
Ўзбекистон - умумий уйимиз тадбири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик муҳитини, Ўзбекистон халқининг тинч-осойишта, аҳил ва фаровон ҳаётини таъминлашда юксак самаралар бераётгани таъкидланди

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида "Ўзбекистон – умумий уйимиз" шиори остида давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев республикадаги миллий маданий марказлар фаолларини мукофотлади
Ўзбекистонда барча миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, миллий қадриятларини ўрганиши, ривожлантириши, келгуси авлодларга етказиши учун барча шароит яратилгани миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларда барча учун ягона Ватан бўлган Ўзбекистон тараққиётига дахлдорлик туйғусини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Ҳаракалар стратегиясида ҳам миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Мамлакатда турли миллат вакилларининг тинч-тотув, аҳил-иноқ истиқомат қилаётгани, ягона Ватан тушунчасининг қалбларга муҳрлангани мамлакат тараққиётида муҳим аҳамият касб этмоқда.

© Фарғона ҳокимлиги матбуот-хизматиЎзбекистон - умумий уйимиз тадбири
Ўзбекистон - умумий уйимиз тадбири - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - умумий уйимиз тадбири

Фарғона вилоятида ҳам миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу ерда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг ўз тили, урф-одат ва анъаналари, тарихи ва маданиятини ўрганиши, ривожлантириши учун барча шароит яратилган. Маҳаллалар, турли маданият масканлари, таълим муассасаларида ташкил этилаётган тадбирлар миллатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

© Фарғона ҳокимлиги матбуот-хизматиЎзбекистон - умумий уйимиз тадбири
Ўзбекистон - умумий уйимиз тадбири - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - умумий уйимиз тадбири

Турли миллат вакиллари иштирок этаётган "Ўзбекистон –умумий уйимиз" шиори остидаги дўстлик фестивали доирасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Фарғона, Олтиариқ, Риштон туманларида "Бу муқаддас ватандан азиздир инсон", "Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик-барқарорлик омили" номли давра суҳбатлари, "Инсон манфаатлари-улуғ қадрият" мавзусидаги кўргазмалар барчада катта таассурот қолдирди. Бу маданият ва анъаналарни янада ривожлантириш, ёшлар онги ва қалбида уларга нисбатан ҳурмат туйғусини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этаётир.

Фестивал доирасида Фарғона шаҳрида ташкил этилган тадбир катта шодиёнага айланиб кетди.

Республика Байналмилал маданият маркази директори Н.Муҳаммадиев ва бошқалар бу каби фестиваллар мамлакатда ижтимоий барқарорлик ва тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. Аҳмад Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида кўргазмалар, расмлар танлови ўтказилди.

© Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот-хизматиЎзбекистон - умумий уйимиз тадбири
Ўзбекистон - умумий уйимиз тадбири - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - умумий уйимиз тадбири

Миллий маданият марказлари бадиий жамоаларининг Ўзбекистондаги тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш, юрт мустақиллигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги улкан ғамхўрликни, беғубор ва самимий туйғуларни тараннум этувчи куй-қўшиқлари янгради. Миллий маданий марказда "Юрт тинчлиги, ватан равнақи-олий неъмат" мавзусида илмий–амалий семинар ташкил этилди.

"Барча миллат вакиллари бир оила бўлиб, тинч- тотув ҳаёт кечирмоқдамиз, – дейди вилоят яҳудий миллий маданият маркази раҳбари Семён Абдураҳмонов. —Миллий маданият марказлари ташкил этилиб, барча миллатларнинг ўз тили, маданияти ва урф-одатларини ривожлантириши учун зарур шароитлар яратилгани фикримиз исботидир. Навқирон авлодни миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат, миллий-маънавий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашда миллий маданият марказлари муҳим ўрин тутади. Бу масала фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан биридир. Мана бундай тадбирлар эса барчамизни ҳамжиҳатликка чорлайди".

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0