ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Республика Байналмилал маданият марказининг 25-йиллиги муносабати билан мамлакатимизда фаолият юритувчи Миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар қилган Президент матбуот-хизмати.
Хусусан, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими" унвони — Базарбаева Нуркул Алимбаевна – Навоий вилояти Конимех тумани қорақалпоқ миллий маданий маркази фаоли, Конимех туманидаги "Жас тулек" ансамбли бадиий раҳбарига берилган.
Миронов Сергей Александрович — Республика байналмилал маданият маркази директорининг ўринбосари "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвони билан тақдирланган.
Шунингдек, "Меҳнат шуҳрати" ордени билан Муҳаммадиев Насриддин – Республика байналмилал маданият маркази директори мукофотланган.
Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.