ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан давлат мукофотлари билан тақдирланган фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларига мукофот топшириш маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот-хизмати.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчи Хайриддин Султонов иштирок этиб, нутқ сўзлаган.
Эслатиб ўтамиз, актриса Зуҳра Ашурова Ўзбекистон халқ артисти, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев ва Милена Мадмусаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонлари билан, хонандалар Машҳурбек Раимжонов, Манзура Йўлдошева, Наргиза Абдуллаева, Акбар Отумаҳаммедов, шоир Ботир Эргашев "Шуҳрат" медали билан тақдирланган эдилар.