ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Балиқ чорваларини етиштиришни такомиллаштириш бўйича табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқлантириш учун қимматли балиқ турларини кўпайтиришни йўлга қўйишда балиқчилик тармоғи ташкилотларига кўмаклашиш; личинка ишлаб чиқариш бўйича янги инкубация цехларини ташкил этиш, балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, балиқ чавоқлари етиштириш бўйича мавжуд ҳовузларни модернизация қилиш ва кенгайтириш ишлари олиб борилиши таъкидланган.
Шунингдек, сув ҳавзалари ташкил этиш учун ер участкалари бериш масалаларида тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
балиқ етиштиришнинг замонавий технологияларини, шу жумладан, қафас усулини кенг жорий этиш ҳамда табиий ва сунъий сув ҳавзаларида маҳсулдорликни кўпайтириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини ошириш;
Таъкидланишича, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасини, унинг ҳудудий "Балиқсаноат" масъулияти чекланган жамиятларини ва уюшма таркибига кирувчи юридик шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 2023-йилнинг 1-январигача уруғ, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадларидан ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар берилмоқда.
Бунда бўшайдиган маблағлар, биринчи навбатда, белгиланган тартибда балиқчилик ташкилотларини иқтисодий қўллаб-қувватлашга, балиқчилик тармоғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва соҳа ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.