ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарорига кўра, 8 май душанба дам олиш куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда "Даракчи.уз" хабар бермоқда.
Хабарда билдирилишича, " 9 май — Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин, 2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин", дейилади қарорда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.