ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети талабаси Феруз Муяссаров "IT-планета 2016/17" халқаро олимпиадаси финалига чиқди.
Муяссаров "Телекоммуникацион технологиялар" факультетида таҳсил олади. У саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда ташкилотчиларнинг расмий сайтида маълум қилинди. Олимпиадада дунёнинг 12 мамлакатидан 17 мингдан ортиқ талаба ва ёш IT мутахассислари қатнашди. Улардан бир ярим минг нафари кейинги босқичга чиқди.
Финалда 370 иштирокчи 15 номинация бўйича мусобақалашади. Финал босқичи 2-5 июнь кунлари Сочида бўлиб ўтади.
Финалда мусобақалардан ташқари, иштирокчилар мастер-класс ва маърузаларда, Олимпиада объектлари бўйича қизиқарли баҳсларда қатнашишлари, ҳудуд табиати ва тарихи билан танишишлари мумкин бўлади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.