Ўзбекистонлик 29 ёшли йигит Forbes рўйхатига кирди

© FacebookДильмурод Аскаров
Дильмурод Аскаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нью-Йоркдаги Credit Exim компанияси асосчиси Дилмурод Асқаров Осиёнинг 30 ёшгача бўлган 30 нафар энг бадавлат тадбиркорлар ва энг таниқли жамоат арбоблари рўйхатига кирди

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Нью-Йоркдаги Credit Exim компанияси асосчиси Дилмурод Асқаров Осиёнинг 30 ёшгача бўлган 30 нафар энг бадавлат тадбиркорлар ва энг таниқли жамоат арбоблари рўйхатига кирди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Дилмурод Асқаров 29 ёшда бўлиб, Ўзбекистонда туғилиб-ўсган.

Асқаров Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Credit Exim стартапи директори ҳисобланади. Компания Осиёдан хом ашё импорт қилувчиларга ва Осиёга хом ашё экспорт қилувчиларга қисқа муддатли молиявий қарорлар қабул қилиш бўйича маслаҳатлар тақдим этиш билан шуғулланади. Шунингдек, компания кичик бизнес эгаларига краудфаундинг ёки block chain технологияси каби замонавий механизмлар орқали инновацион қарорлар қабул қилишга ёрдам кўрсатади.

Дилмурод Асқаров Бангладеш, Камбожа, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон каби 20дан ортиқ мамлакатларида миқдори 100 мингдан 2 млн долларгача бўлган 200дан ортиқ молиявий ўтказмаларни амалга оширган.

У шунингдек, ривожланмаган минтақаларда кўчмас мулкларга инвестиция киритиш билан ҳам шуғулланади.

Дилмурод Асқаров 8та тилда сўзлаша олади. У Марказий осиёлик иммигрантларга мўлжалланган CAF foundation нотижорат фондида фаолият юритади.

Асқаров ушбу рўйхатга кирган илк Марказий Осиё вакили бўлди. Бунгача Forbes рейтингида Ўзбекистонда туғилган шахслар пайдо бўлган, аммо улар бошқа мамлакатлар фуқаролари сифатида қайд этилишганди.

Янгиликлар лентаси
0