ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. GoEuro компанияси сайтида эълон қилинган "Global High-Speed Train Ranking" рейтингида Ўзбекистон поездлари 17-ўринни эгаллади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон — Марказий Осиё давлатлари орасида ушбу рейтингга киритилган ягона давлат бўлди.
Жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, ўзбек поездлари тезлиги соатига 250 км ни ташкил қилади. Рекорд даража эса — соатига 255 км бўлгани қайд этилган.
Рейтинг тузишда поездлар таркибининг тезлиги, операция бажарилиши тезлиги, темирйўл линияси қамрови ва аҳоли сиғими инобатга олинган. Шунингдек, бир километр масофа учун нарх ҳам кўрсатилиб ўтилган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 0,18 еврони ташкил қилган.
Энг тезюрар поездлар рейтингида етакчи поғоналарни Япония, Жанубий Корея ва Хитой эгаллади.
Энг зўр ўнталикка, шунингдек, Франция, Тайвань, Германия, Италия, Австрия ва Туркия киритилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.