Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 21,5 миллион евро ажратмоқда

© REUTERS / Ralph OrlowskiФлаги Европейского Союза
Флаги Европейского Союза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕИ Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигини модернизация ва диверсификация қилишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистон билан "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури" лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида битим имзолашни муҳокама қилишди. Бу ҳақда "Кун.уз" хабар қилмоқда.

Мазкур битим доирасида Ўзбекистон ҳукуматига қишлоқ хўжалиги соҳасида тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш, фермерларга зарур технологиялар, ахборотларни етказиб бериш, шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда Миллий озиқ-овқат дастурини олиб кириш учун 21 500 000 евро миқдорида грант ажратади. Шу тариқа ЕИ Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигини модернизация ва диверсификация қилишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Абдулазиз Камилов и Питер Буриан - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ махсус вакили Ўзбекистоннинг қўшнилар билан муносабатини ижобий баҳолади

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Питер Буриан Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик. Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида қатор вазирликлар, бошқармалар дипломатик корпус вакиллари, нодавлат ташкилотлар билан учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳри маҳаллий ҳокимияти билан учрашув ташкил этилди. Делегация ЕИ молиявий кўмаги остида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар фаолияти билан танишиб чиқди.

Питер Буриан расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорлиги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда айрим минтақавий масалалар муҳокама қилинганини таъкидлаб ўтди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0