Эксперт Тожикистондаги ҳибсга олишлар ҳақида: илгари бунақаси бўлмаган

© Фото: Из личного архива Али АлизодаАли Ализод, независимый эксперт по экономике и политике
Али Ализод, независимый эксперт по экономике и политике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожик сиёсатшуносининг фикрича, коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг ёппасига ҳибсга олиниши кадрлар тизимидаги улкан тозаловнинг бошланиши бўлиши мумкин

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Душанбеда давлат молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш агентлигининг 17 нафар ходими ҳибсга олинди.

"Тожикистоннинг янги тарихида ҳали бунақаси бўлмаган. Бу жуда сезиларли қадам. Гап илгари қилмишларига кўз юмиб келинган мартабали амалдорларнинг қўлга олиниши ҳақида борар экан бу жуда салмоқли иш", — деди Sputnik Тожикистонга интервьюсида мустақил эксперт Али Ализод.

Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон амалдорлари бўш вақтларида туманлар номларини ўзгартириш билан шуғулланишади

Яқинда 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган Душанбе капитал қурилиш бошқармаси собиқ раҳбари Саидшариф Анваров билан боғлиқ жиноят иши ҳибсга олинишларнинг асосий сабабларидан бири сифатида айтилмоқда. Анваров пора олиш ҳамда "Истиқлол" тиббий маркази қурилиши вақтида бюджет пулларини ўзлаштиришда айбланган.

"Ҳозирча булар миш-миш, тасдиқланган маълумот жуда кам. Лекин қиймати 60-70 миллион доллар деб баҳоланган яқинда очилган тиббиёт марказининг бу ишга боғлиқлиги бор. Ҳозирча катта тозалов кетяпти ва эҳтимол бу ҳали ҳаммаси эмас", — деб ҳисоблайди сиёсатшунос.

Ҳибсга олинганлар орасида тергов бошқармаси бошлиғи Фируз Холмуродов ва идора бошлиғининг собиқ ўринбосари Давлатбек Хайрзода ҳам бор.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0