ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Тожикистонда мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги давомида мамлакатда 6 та шаҳар ва 25 та туман номлари ўзгартирилган. Бир қатор яшаш жойларнинг номланиши келиб чиқиши совет-коммунистик ёки турк-мўғил номлардан олинганлиги, қолган қисми эса тожик тилида бўлмаганлиги сабабли ўзгартирилган, деб хабар қилди Спутник Тожикистон.
Аҳоли яшаш жойлари ва жўғрофик номларини ўзгартириш Тожикистон ҳукуматининг энг севимли машғулотига айланди.
Тожикистонда "сомонизациялаш", яъни Исмоил Сомоний ва Сомонийлар сулолосига тегишли бўлган номлар билан аҳоли яшаш жойларини номлаш ҳолатлари мавжуд. Совет-коммунистик ёдгорликлар сингари тожик халқининг атоқли ўғиллари — Исмоил Сомоний, Рудакий, Бобожон Гафуров, Жаббор Расулов, Жалолиддин Румий, Мирсаид Али Хамадан, Абдурахмон Жоми, Спитамен, Темурмалик, Носир Хосров деб номлар берилмоқда.
Ҳозирда Тожикистон русс тили фаолият кўрсатаётган ОАВ республиканинг янги аҳоли яшаш жойлари рус тилига таржима қилинмасдан, русс тилидаги хужжатларда ва материалларда тожик тилидаги шакли келтирилмоқда. Масалан, "район Носири Хусрав" ва "Носири-Хусравский район" тожик тилидаги таржимаси "ноҳияи Носири Хусрав" ҳисобланади.
Яқинда Хатлон вилояти ижро органи ҳукумат расмий сайтида Тожикистон Республикаси Қуролли кучларига баҳорги чақирув натижалари ҳақидаги янгилик жойлаштирилган эди.
Бош саҳифада "Носир Хослов" ёшларни армияга чақирув планини бажарди" деб ёзилган эди. (ушбу ахборот тайёрлаш пайтида бош саҳифа қисман ўзгартирилиб, "туман" сўзи билан тўлдирилди). Ушбу мақола тожикистон интернет-гуруҳ иштирокчилари ўртасида қизғин муҳокама қилинишига олиб келди.
Табийки, буюк тожик файласуфи ва шоири Носир Хослов ХI асрда яшаган ва Хатлон тумани ҳамда 2017 йилда ёшларнинг тожик армиясига чақирувига унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунчаки Хатлон вилоятининг маъумурий туманига унинг номи берилган, деб хабар қилади Sputnik муҳбири Умид Жайханий. Туман, 1995 йил Бешкент ташкил топган, 2004 йилда Носир Хосров қўшни Кубадиён туманида тўғилган.