Қирғизистонда 5,7 балли зилзила юз берди

© Getty ImagesСейсмограф. Землетрясение
Сейсмограф. Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зилзила Иссиқкўл жанубий соҳилидаги Боконбаево қишлоғидан 33 километр узоқликда юз берган

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Қирғизистонда 5,7 балли зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Қозоғистон таълим ва фан вазирлигининг сейсмологик тажриба-услубият экспедициясига таяниб.

Бомба GBU-5 - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонга ташланган супербомба Марказий Осиёда зилзила келтириб чиқарадими

"Зилзила ўчоғи Олмаота шаҳридан 148 километр узоқликда Қирғизистон ҳудудида жойлашган", — дейилади хабарда.

Кучи 5,7 баллга тенг бўлган зилзила 15 километр чуқурликда юз берган.

"Олмаотада зилзила кучи 2 баллга тенг бўлди", — деб маълум қилди сейсмологлар.

Sputnik Қирғизистоннинг маълум қилишича эса, зилзила Иссиқкўл жанубий соҳилидаги Боконбаево қишлоғидан 33 километр узоқликда юз берган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0