Афғонистонга ташланган супербомба Марказий Осиёда зилзила келтириб чиқарадими

Oбуна бўлиш
Қудратли бомба зарбаси минтақадаги сейсмик вазиятни издан чиқариб юбормайдими? Ҳалокатли зилзилалар келтириб чиқармайдими? Sputnik мухбири сейсмолог Алексея Завьялов билан шу ҳақда суҳбатлашди

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik, Лев Рижков. АҚШ Афғонистонда илк марта энг кучли GBU-43 ноядровий бомбасини қўллади. Бомба Нангархор вилоятидаги Тора-Бора ерости мажмуасига ташланди.

Мазкур вилоят Покистон чегарасида жойлашган бўлиб, ундан нарироқда Помир ва Ҳиндикуш тоғлари ястаниб ётади. Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам унчалик узоқ эмас.

Б-52, Америка бомбардимончи самолёти Афғонистон осмонида - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Афғонистонга энг кучли бомбани ташлади

Қудратли бомба зарбаси минтақадаги сейсмик вазиятни издан чиқариб юбормайдими? Ҳалокатли зилзилалар келтириб чиқармайдими? Sputnik мухбири РФА Ер физикаси институтининг сейсмик хавф прогнози ва минтақавий сейсмология лабораторияси мудири Алексея Завьялов билан шу ҳақда суҳбатлашди.

"Сайёрамизда юз берган ҳар қандай ер силкиниши умумий сейсмик режимга ўз таъсирини кўрсатади, — дейди олим. — Буларнинг бари ушбу таъсирнинг қанчалик кучга эга эканлигига боғлиқ. Табиийки, зилзила ўчоғига қанчалик яқин бўлса, таъсир кучи ҳам шунчалик катта бўлади. Тадқиқотчилар шундай таъсир бўлишини айтишади, лекин у ҳар доим ҳам кўзга ташланавермайди. Ва бир сейсмик ҳодисани иккинчиси билан боғлаш қийин".

Сейсмологнинг фикрича, АҚШ супербомбасининг портлаши минтақадаги умумий сейсмик ҳолатга таъсир кўрсатмайди.

"Ушбу портлаш кучли сейсмик ҳодисаларни келтириб чиқармайди, — деб тахмин қилади Алексей Завьялов. — Бироқ яширин силкиниш даражаси бир оз вақт сақланиб туради. Марказий Осиё Камчатка, Филиппин ёки Японияга нисбатан сейсмик фаол минтақа эмас. Шунинг учун 7 ва ундан ортиқ балли зилзилалар келиб чиқишидан хавотирланмаса ҳам бўлади".

Янгиликлар лентаси
0