Қонун барчага баробар: ЙҲХБ хориж рақамли автомобил эгаларига ҳам жарима солмоқчи

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишАвтомобил рақами
Автомобил рақами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳридаги камералар томонидан сўнги ҳафтада 7,5 мингдан зиёд қоидабузарликларни қайд қилинган. Улардан 3,5 минги қизил чироқда ўтиш, яна 4 минги - тезликни ошириш билан боғлиқ

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Тошкент йўллардаги видеоқайд камералари чет эл рақамига эга автомобиллар томонидан йўл қўйилган ЙҲХ қоидабузарликларини ҳам қайд қилади. Бу ушбу автомобил ҳайдовчиларини жарима тўлатиш мақсадида амалга оширилади, деб хабар қилди Тошкент ИИББ.

Аммо муассаса хабарига кўра, чет эллик ҳайдовчиларни жарима тортиш билан ДАН ходимлари шуғулланади. Ўз навбатида уларга бундай қоидабузарликлар ҳақида маълумот бериб борилади.

Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда деярли бир ой ичида 60 мингдан ортиқ ҳайдовчи "жарима мактуби" олди
"Ўз автомобилларида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ҳайдовчиларга республикада 90 кун давомида бўлишларига рухсат берилган. Агар бу вақт давомида Тошкентдаги камералар улар томонидан содир этилган қоидабузарликларни қайд этса, улар тегишли жаримани тўлашга мажбур бўлади. Қоидабузарлик ҳақида маълумотларни почта орқали юбориш имкони мавжуд бўлмагани учун бундай автотранспорт эгаларига йўлларда навбатчилик қилувчи ЙҲХБ ходимлари жарима солади", — деб хабар қилди пойтахт ИИББ вакиллари.

Бундан ташқари, чет эл рақамига эга автомобил "ДАН" ходимлари назарига тушмай, республика ҳудудини тарк этиши ҳолати рўй бериши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди. Таъкидландики, бундай ҳолларда айбдор жаримадан қутулиши мумкин. Чунки бундай ҳолатларда ҳеч қандай чора кўришнинг имкони бўлмайди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

"Тошшаҳартрансхизмат" таркибидаги корхоналар 15 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади
"Аммо бунга қарамай, биз масаланинг бу томонини ҳам ўйлаб кўрмоқчимиз: чет эл рақамига эга автомобил мамлакат ҳудудини тарк этганига қарамай, ундан жарима ундириш имконияти бўлиши керак. Қонун олдида барча баробар деганларидек, ЙҲХБ бу турдаги чекловларга қарамай, ўз мажбуриятларини тўкис бажариш имконига эга бўлмоғи лозим", — дейишди брифингда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари сўзларига кўра, мана шу мақсадда яқин келажакда амалиётдаги бу каби бўшлиқларни йўқотишни ва маҳаллий қонунчиликни ҳам бир қатор кўриб чиқиш белгиланган.

Бу масалани ҳал этиш учун зарурат туғиладиган бўлса, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигини ҳам жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0