Тошкентда деярли бир ой ичида 60 мингдан ортиқ ҳайдовчи "жарима мактуби" олди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКомплекс автофиксации нарушений ПДД
Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қоидабузарликларнинг 35 мингдан ортиғи светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиш, 27 мингга яқини тезликни белгиланган меъёрдан оширишдир

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрининг 115 чорраҳасида камералар қайд этган қоидабузарликлар асосида 15 мартдан 12 апрелгача бўлган муддат мобайнида 62777 нафар ҳайдовчи "жарима мактуби"ни олган. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Қоидабузарликларнинг 35845таси светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиш, 26932таси тезликни белгиланган меъёрдан оширишдир.

Кузатув камераси - Sputnik Ўзбекистон
Камералар туфайли қоидабузарликлар сони 4 баравар камайди

Шу билан бирга, йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони ҳам камайгани кузатилмоқда. 15 март-12 апрель кунлари оралиғидаги ЙТҲлар 23,9 фоизга, ўлим билан якунланадиган автоҳалокатлар 38,9 фоизга қисқарган. Жабрланганлар миқдори 21,3 фоиз, автофалокатларда жабрланган болалар сони 50 фоизга камайган.

Ўтган вақт мобайнида шаҳар автобусларининг 190 нафар ҳайдовчиси қоида бузганлиги аниқланган. "Тошшаҳартрансхизмат"га кўра, улар қизил чироқда ўтган ёки тўхташ чизиғини босган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, ҳисобот даврида 87та тиббий ёрдам ҳамда 2та ўт ўчириш машинаси светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтгани ва тезликни оширганлиги аниқланган. Бироқ ушбу хизматлар раҳбариятлари тақдим этган маълумотларга кўра, улар ҳақиқатан ҳам хизмат вазифаси юзасидан шошаётган бўлган. Шу муносабат билан уларга ёзилган жарималар бекор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0