ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳар ИИБда бўлиб ўтган брифингда, пойтахт кўчаларида видеоқайд камералари ўрнатилганидан бери, ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини камроқ бузаётгани хабар қилинди.
Тошкентда видеоқайд қилувчи камералар ўрнатилганига бир ҳафта бўлди. Ўтган вақт давомида камералар 29 мингта қоида бузиш ҳолатларини қайд қилди.
"Ушбу қоидабузарликлардан 16 мингтаси чорраҳани "қизил чироқда кесиб ўтиш", 13 мингтаси "тезликни ошириш" ҳолатларига тўғри келади", — деди Шаҳар ИИБ вакили.
Камералар ўрнатилганидан кейин, ҳайдовчилар чорраҳани кесиб ўтишда ЙҲХ қоидаларига амал қила бошлади. Бунга қуйидаги рақамлар ҳам исбот бўлиши мумкин: 15 март куни камералар 8 мингта ЙҲҚ бузилишини қайд қилган бўлса, 22 март куни — 2 мингта "қизил чироққа ўтиш" ва "тезликни ошириш" ҳолатлари қайд этилган. Podrobno.uz хабарига асосан.