ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. 9 май куни байрами яқинлашиб келавериши билан Ўзбекистонда милиция ходимлари йўловчилардан ва ўз машинаси антеннасига лента қадаб олган ҳайдовчилардан "Георгий лентаси"ни олиб ташлашга мажбур этаётгани ҳақида гаплар болалай бошлайди.
Бу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Sputnik мухбири Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат этди. Бошқарма ходимининг ишонтириб айтган гапларига кўра, бу гаплар шунчаки миш-миш ва пойтахт милицияси ҳеч қачон бундай тадбирлар билан шуғулланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия илм ва маданият маркази шу кунларда "Георгий лентаси"ни тарқатишни бошлади. Ленталарни барча хоҳловчилар марказнинг Тошкентдаги биносида кечаю-кундуз олишлари мумкин. Шу билан бирга, "Георгий лентаси"ни тарқатиш тадбирини Россия элчихонасида ҳам бошлаган. Элчихона маъмурий биносида ленталарни 2, 3, 4 ва 5 май кунлари соат 10.00 дан 17.00 га қадар бепул олса бўлади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йили ушбу тадбирда 60 мингдан ортиқ "Георгий ленталари" тарқатилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.