ТОШКЕНТ. 27 апр — Sputnik. 25 апрел куни Тошкентда USENET-2017 — Интернетда маркетинг ва тарғибот қилишни ривожлантириш масалалари бўйича анжуман ўтказилди. Анжуманда "Одноклассники" ижтимоий тармоғининг ишбилармонликни ривожлантириш бўйича бошқарувчиси Алексей Кашеваров маъруза қилди.
Анжуманда амалиётга яқинда жорий этилган "ОК ахборот", "ОК Live", "ОК алоқада" сингари ижтимойи тармоғи маҳсулотлари ҳақида батафсил ахборот берилди. "Одноклассники" орқали маҳсулотларни сотиш ва харид қилиш (савдо), тўловлар ва халқаро пул жўнатмалари тизими ва 2016 йилда амалиётга киритилган видео ахборотларнинг кетма-кетлиги ҳақидаги кенг имкониятлар мавжуд. "Одноклассник" ижтимоий тармоғи имкониятлари ва хизматлари ижтимоий фойдаланувчилар келгусида кенг фойдаланиш имкониятига эга.