Лотинчага ўтсак ҳам рус тилини унутиб қўймаймиз - Назарбоев

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишҚозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Назарбоев матбуот-хизмати чоршанба куни президент инглиз тилини фаол ўрганишга чақираётгани ҳақида хабар тарқатган. Қозоғистон президенти ўзининг бу қарорини мамлакатни уч тилли қилиш зарурати билан изоҳлаган

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат лотин алифбосига ўтгач, рус тилини унутиб қўймаслигини маълум қилган, деб хабар қилди РИА Новости ахборот агентлигига Россиядаги Қозоғистон элчихонаси матбуот-хизмати.

Занятие по русскому языку в школе - Sputnik Ўзбекистон
Лотин алифбосига ўтишда Қозоғистон Ўзбекистон тажрибасини ўрганади
"Мен турли хавфсирашларни эшитяпман. Лекин биз кирил алифбосидан узоқлашмаймиз. Биз рус маданиятини ва рус тилини унутмаймиз. Рус тили орқали биз жаҳон маданиятини ўргандик ва у ҳамиша биз билан қолади. Бизнинг қўшнимиз ҳамиша ёнимизда, ва биз у билан ҳар доим ҳамкорлик қиламиз", — деб таъкидлаган Назарбоев Жанубий Қозоғистон вилоятига ташрифи давомида.

Нашр хабарига кўра, чоршанба куни Назарбоев матбуот-хизмати мамлакат президенти инглиз тилини фаол ўрганишга даъват қилгани ҳақида хабар тарқатган. Назарбоев ўзининг бу чақириғини республикада учта тилни жорий қилиш муҳимлиги билан изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойи ўрталарида Назарбоев ҳукуматга қозоқ тилини лотин алифбосига ўтказишга тайёргарлик кўриш топшириғини берган эди. "Мустақил Қозоғистон" нашрида ёзган мақоласида Назарбоев, 2012 йилда "Қозоғистон 2050" стратегиясида у 2025 йилда лотин алифбосига ўтиш режалари ҳақида маълум қилганини эслатиб ўтган.

Айни вақтда қозоқ жамоатчилиги лотин алифбосига ўтиш зарурати юзасидан қизғин музокаралар олиб бормоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0