Лотин алифбосига ўтишда Қозоғистон Ўзбекистон тажрибасини ўрганади

© Sputnik / Dmitry Vinogradov / Медиабанкка ўтишЗанятие по русскому языку в школе
Занятие по русскому языку в школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Таълим вазирли Ерлан Сагадиев қозоқ тилини лотин алифбосига ўтиш шошилмасдан, сермулоҳазалик билан жой-жойига қўйиб ўтилади. Шунингдек қўшни мамлакатлар тажрибаси ўрганилади.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Қозоғистон Таълим вазири Ерлан Сагдиев қозоқ тилини лотин алифбосига ўтказиш борасида Sputnik радиосига ўз фикрини билдирди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев қозоқ алифбосини лотин графикасига ўтказишни буюрди

Бир неча кун олдин эълон қилинган, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг лотин алифбосига ўтиш давлат дастури жамиятда кўплаб тортишув ва мулоҳазаларни келиб чиқмоқда. Бир томон бу Қозоғистонга ўз "маданий қиёфасини" топишга ёрдам беради деса, иккинчи томон — Қозоғистоннинг Рус дунёсидан айрилиб қолиши мумкинлиги ҳақида гапирмоқда.

Ушбу мавзуда берилган саволга вазир — мен бу масалага изоҳ бермаган бўлар эдим. Менимча бу масалалар бир-бирига боғлиқ эмас, деб жавоб берди.

Назарбаев эълон қилган давлат дастурига кўра, Қозоғистон фуқаролари 2025 йилга қадар дафтарга ёзма ҳарфлар билан ёзишни ўрганиб олишлари керак.

"Биз бу масалани ушбу йилнинг охирига қадар мутахассислар ва олимлар билан муҳокама қилиб, йил охирида маълум бир ечим таклиф қиламиз. Фақат шундан кейин мактабларни тайёрлай бошлаймиз ва лотин алифбосига ўтиш графигини ҳам тузамиз. Муддатлар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Менинг фикримча аввал синовдан ўтказиш керак. Илмий экспертиза ва лотин алифбосига ўтган Ўзбекистон  ва Озарбайжон каби мамлакатлар тажрибасини ўрганиб чиқиш керак", — деди Қозоғистон таълим вазири журналистлар билан бўлган суҳбатда.

Вазир, шунингдек, дастурнинг иккинчи бўлими — умумий ўрта таълимни уч тилда олиб боориш ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра Қозоғистонда келажакда 10-11 синфларда айрим дарслар инлиз тилида олиб борилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Сагадиев о переходе на латиницу: не переживайте
Янгиликлар лентаси
0