Назарбоев қозоқ алифбосини лотин графикасига ўтказишни буюрди

Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев йил якунига қадар қозоқ тили учун лотин алифбосининг ягона стандартини ишлаб чиқиши бўйича махсус топшириқ берди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Қозоғистон лотин графикасига асосланган алифбога ўтмоқда, деб хабар қилди Спутник Қозоғистон.

Хабарда таъкидланишича Қозоғистон  президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳукуматига қозоқ алифбосини лотин графикаси ўтказиш борасида дастур ишлаб чиқишни  топширган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев нега ботинкаси билан мақтанди?
"Биз бу борада тайёргарлик ишларини бошлаяпмиз. Ҳукумат қозоқ алифбосини лотин графикасига ўтказиш борасида дастур тузиши лозим", — дейилади Назарбоевнинг "Егемен Казахстан" ("Мустақил Қозоғистон") газетасидаги муаллифлик мақоласида.

Назарбоев лотин алифбосига ўтиш замонавий технология ва коммуникациялар, шунингдек 21-асрда таълим ва илм-фандаги ўзига хосликлар билан боғлиқлигини таъкидлаган.

"Болаларимиз инглиз тилини ўрганяпти, лотин ҳарфларини билишади, шу боис ёш авлод олдида ҳеч қандай тўсиқ ва муаммолар бўлмаслиги лозим. 2018 йилдан эътиборан янги алифбосини ўтгантувчи мутахассислар тайёрлаш ҳамда ўрта мактаблар учун дарсликлар чоп этиш лозим. Яқин икки йил ичида барча ташкилий ва услубий ишлар ўтказилади", —  деб айтган Назарбоев.

Янги алифбони жорий этишнинг дастлабки даврларида кирилл ва лотин графикасидаги алифболар биргаликда ишлатилади, дея ишонтирган Назарбоев.

Янгиликлар лентаси
0