ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти ўз юртида ишлаб чиқарилган пойабзал кийишини айтиб, барча ҳамюртларини маҳаллий товарларни харид қилишга чақирди, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон нашри.
"Мен сизларнинг пойабзалларингизни харид қилдим, кўрсатиш учун оёғимни кўтариб ўтирмайман, лекин ҳозир айнан сизлар яратган пойабзалдаман", — деб таъкидлаган Нурсултон Назарбоев корхона раҳбарига мурожаат эта туриб.
Шундан сўнг, Назарбоев барча қозоғистонликларга мурожаат этиб, "Қозоғистон енгил саноатини қўллаб қувватлаш ва фақат маҳаллий товарларни харид қилишга" даъват қилган.
Назарбоев, шунингдек, Олма-оталик пойабзал ишлаб-чиқарувчиларга мурожаат қилиб, "работабардош бўлинг, сифат даражасида Италия ва Франция пойабзалларига бўш келманг", — дея уқдирган.