Чавушўғлу: Ўзбекистон минтақадаги барқарорлик манбаидир

© AFP / ADEM ALTANТуркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглу
Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил 26 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан матбуот анжуман ўтказган эди

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Анжуманда Чавушўғли Ўзбекистон стратегик жойлашувига кўра минтақада барқарорлик манбаси ҳисобланишини таъкидлаб ўтди, деб ёзади "Анадолу" агентлиги.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари А. Камилов Туркия ТИВ раҳбари М. Чавушоглу билан - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Чавушоглу билан ўтказган музокалар бўйича баёнот берди
Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг саккизинчи раунди доирасида ташқи сиёсат раҳбарлари 2016 йил 17-18 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия президентлари иштирокида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган сиёсий, савдо-иқтисодий,сармовавий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларинг  ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди

Бўлиб ўтган фикр алмашинуви Ўзбекистон-Туркия мулоқотини янада ривожлантириш учун томонларнинг улкан салоҳият ва қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.

Учрашувда томонлар ҳалқаро кун тартибида бўлган долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Музокаралар якунида 2017-2018 йилларда Ўзбекистон-Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўзаро ҳамкорлик қилиш дастури имзоланди. Туркия Ташқи ишлар вазири бир кун аввал президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Туркия ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0