Камилов Чавушоглу билан ўтказган музокалар бўйича баёнот берди

© МИД УзбекистанаЎзбекистон ТИВ раҳбари А. Камилов Туркия ТИВ раҳбари М. Чавушоглу билан
Ўзбекистон ТИВ раҳбари А. Камилов Туркия ТИВ раҳбари М. Чавушоглу билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлют Чавушоглу билан бўлиб ўтган музокалар якунларига кўра ОАВ вакилларига баёноти матни эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раунди якунига етди, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.

Таъкидланишича, музокаралар давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик, маданий ва бошқа соҳаларда икки томон муносабатларига доир барча долзарб масалалар батафсил муҳокама қилинган.

Глава МИД Турции Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда
"Бўлиб ўтган суҳбат ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек етакчи халқаро ташкилот ва институтлар, биринчи навбатда БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доираларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича позицияларимизнинг ўхшаш ва мувофиқлигини тасдиқлади.

Бугунги учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома руҳи ва тамойилларига икки томоннинг ҳам бирдек содиқлиги қайд этилди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари бўйича ўзаро алоқаларнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжаллаган мақсад ва вазифаларини белгилаб берувчи муҳим келишувларга эришилди.

Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2017-2018-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури ўзбек-турк муносабатларини ҳар жиҳатдан ривожлантиришга хизмат қилади" деб ишонч билдирган Камилов.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0