ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли 25 апрель куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Ташриф доирасида Туркия вазирининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви режалаштирилган.
Хабарда айтилишига кўра, ташриф давомида Туркия делегацияси Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликларида ҳам музокаралар ўтказиши белгиланган.