Эрдўғон: Асад ҳокимият тепасида экан, Сурия можароси ҳал бўлмайди

© AFP / ADEM ALTANТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрдўғон Асаднинг ўрнини босувчи номзодлар Сурияда бисёрлигини таъкидламоқда

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Рейтер агентлигига берган интервьюсида, Башар Асад мамлакат раҳбари вазифасини бажарар экан, Сурия можароси ҳал бўлмаслигини айтди. РИА Новости хабари асосида.

Башар Асад - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад: учинчи жаҳон урушининг ҳиди келяпти
"Асад Сурия можаросини ҳал этиш учун ечим бўлиб хизмат қила олмайди. Аниқ ечим пайдо бўлиши учун Сурияни Асаддан халос этиш зарур", — деб таъкидлади Эрдўғон. Унинг сўзларига кўра, "Асад хокимият тепасида бўлар экан Сурия можаросини ҳал этиш юзасидан қарор қабул қилинмайди".

Эрдўғоннинг қайд этишича, Сурия масаласини ҳал этиш бўйича айни вақтда Путин (Россия президенти), (АҚШ президенти Дональд) Трамп, Туркия, Эрон, Саудия Арабистони, Қатар фаол рол ўйнади. Эрдўғоннинг сўзларига кўра, "Биз бирлашиб Сурия халқига уларнинг қарор қабул қилишида кўмак беришимиз мумкин".

"Асад юз минглаб одамларни ўлдирди ва ҳозирги кунда менинг мамлакатимда 3 миллионга яқин қочоқлар бор, Ливандаги қочоқлар сони — 1,5 миллионни ташкил қилади, ва ҳозир 1 миллионга яқин қочоқлар Иорданиядан паноҳ топган. Бу одамларнинг барчаси ўз она юртларини ташлаб қочишган", — деб қўшимча қилди Эрдўғон. Унинг сўзларига кўра, бу ачинарли ҳолатнинг юзага келиши асосий сабабчиси Асад ва шу сабабли Сурия халқига ўз давлат етакчисини танлаш имкониятига рухсат бериш керак. Агентликнинг таъкидига кўра, Эрдўғон ҳозирги кунда Сурияда Асаднинг ўрнини босувчилар сони етарли даражада.

Палмира Россия ҲКК ёрдамида Сурия Араб Респуликаси томонидан озод қилинди - Sputnik Ўзбекистон
"Ислом давлати" жангариларидан Палмирада нима қолди?
Эслатиб ўтамиз, Сурияда қуролли можаро 2011 йилдан бери давом этмоқда. БМТ маълумотига кўра, қонли тўқнашувлар натижасида 220 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Россия 2015 йилнинг 30 сентябридан буён Сурия президенти Башар Асад сўровига кўра Суриядаги террорчилар объекларига ҳаво хужумларини амалга ошириб келмоқда. Россия кўмагида террорчиларга қарши курашда сезиларли силжишларга эришилиб, муҳим бўлган йўналишларда зарбалар беришга эришилди. 2014 йилдан бери АҚШ Сурияда Ислом давлати террорчилик гуруҳига (РФда тақиқланган) Сурия давлати рухсатисиз зарбалар бермоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0