Сохта табиблик ортидан 500 минг долларга яқин пул ишлаган тракторчи қамалди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тергов маълумотларига кўра, сохта табибнинг корхонаси фаолият кўрсатган даврда топган ноқонуний даромади 1,8 миллиард сўмни ташкил қилган

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистондаги қишлоқлардан бирида яшовчи тракторчи фирибгарлик йўли билан табиблик сертификатини қўлга киритгани ва табиблик қилгани учун 8 йилга қамалди, деб хабар бермоқда РИА Новости "Ҳуқуқ" газетасига таяниб.

Экстрасенс буюмлари - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ўзбекистонлик сохта экстрасенслар суд қилинади

Хабарда айтилишича, Бухоро вилоятининг Олот туманидаги қишлоқлардан бирида тракторчи бўлиб ишлаган Қаҳрамон Пўлатов алдов йўли билан Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган психологлар, врачлар ва халқ табиблари бутунжаҳон ассоциациясининг аъзолик сертификатини қўлга киритади.

2016 йил апрелда у тиббий хизматлар кўрсатувчи хусусий корхона ташкил этади ва ўз қариндошларини ҳам бу ишга жалб этади.

Тергов маълумотларига кўра, сохта табибнинг корхонаси фаолият кўрсатган даврда топган ноқонуний даромади 1,8 миллиард сўм (Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 500 минг долларга яқин)ни ташкил қилган.

"Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди Пўлатовни 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам иш ҳақининг 150 баравари (6000 доллар) миқдорида жарима тўлашга ҳукм чиқарди", — дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, унинг шериклари ҳам республика Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жавобгарликка тортилишган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0