Россияда ўзбекистонлик сохта экстрасенслар суд қилинади

© Sputnik / Поляков / Медиабанкка ўтишЭкстрасенс буюмлари
Экстрасенс буюмлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Товламачиларнинг ҳаракатларидан жами 55 киши жабр кўрган. Улар мижозларнинг жами 20 млн рубл пулини олишган

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Москва туман прокуратураси ўзларини экстрасенс деб кўрсатиб одамларни алдаб уларнинг пулларини ўзлаштирган товламачилар гуруҳи билан боғлиқ жиноят ишини судга жўнатди. Ўн кишидан иборат гуруҳга ёши 22дан 44гача бўлган Россия, Ўзбекистон ва Украина фуқаролари кирган, деб хабар бермоқда Россия бош прокуратураси.

Терговга кўра, гумондорлар 2014 йил январдан 2015 йил октябргача Ярослав вилоятида "экстрасенс" ва "фолбинлар" гуруҳини ташкил этишган. Мижозларни жалб этиш учун улар ОАВда реклама жойлаштиришган.

Парапсихология, экстрасенсорика ва табиблик хизматлари остида улар махсус сеанслар ёрдамида мижозларнинг барча муаммоларини ҳал қилишга ишонтириб одамларнинг пулларини олишган. Сохта табиблар телефон орқали фуқароларни сеансларга яна келишга ҳамда махсус туморларни сотиб олишга мажбурлашган. Уларнинг сўзларига ишонмаганларни эса ёмон оқибатлар ва ҳаттоки ўлим билан қўрқитишган.

Товламачиларнинг ҳаракатларидан жами 55 киши жабр кўрган. Улар мижозларнинг жами 20 млн рубл пулини олишган.

Гуруҳ 2015 йил октябрда — унинг ташкилотчиларидан бири Владимир Ковальчук ва унинг шериклари оператив тадбир давомида қўлга олинганида фош бўлди. 2016 йил февралда унинг фаолиятига чек қўйилди.

Айни пайтда саккиз айбланувчи қамоқда сақланмоқда, икки нафар айбланувчига эса уй қамоғи жазоси қўлланилмоқда. Россия Жиноят кодексининг 159-моддаси (уюшган гуруҳ томонидан фуқароларга жиддий зарар етказувчи товламачилик) бўйича жиноят иши Москванинг Гагарин туман судига юборилди.

Янгиликлар лентаси
0