Ўзбекистонда катта тезликда юриладиган пулли автойўллар қурилиши мумкин

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишПункт контроля на платной автодороге
Пункт контроля на платной автодороге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илк пулли трасса Тошкент - Самарқанд - Бухоро магистрали бўлади, шу билан бирга ҳайдовчилар учун бепул йўллар ҳам қолади. Пулли йўлларда паст тезликда юриш чекланади, уларда тезлик режими юқори бўлади

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилга келиб пулли автомобил йўллари қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири ҳукуматдаги манбага таяниб.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Тошкентдан Самарқанд орқали Бухорога олиб борадиган биринчи пулли автойўл лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳозирда мавжуд йўлга параллел алоҳида йўл бўлади.

"Гап шундаки, ҳозирда мамлакатимизда пулли автомобил йўлларидан фойдаланишга оид зарур қонунчилик базаси йўқ. Шунинг учун парламентга киритиш учун тегишли таклиф тайёрлаш орқали аввало мана шу бўшлиқни тўлдириш даркор. Автомобил йўллари давлат қўмитаси айнан мана шу иш билан шуғулланмоқда. Бироқ қонун лойиҳаси бир ўқишдаёқ қабул қилиниши аниқ эмас", — деди суҳбатдош.

Агарда, дея қўшимча қилди у, қонун қабул қилинса, лойиҳанинг техник қисмини ишлаб чиқиш керак бўлади. Унга кўра, пулли автойўлга параллал равишда бепул йўл ҳам бўлиши шарт, яъни ҳайдовчилар учун танлаш имконияти бўлиши лозим.

Манбанинг айтишича, пулли йўлларда паст тезликда юриш чекланади, уларда тезлик режими юқори бўлади. Масалан, ҳозирда Тошкент — Самарқанд — Бухоро трассасида соатига 100 километрдан юқори тезликда юриш мумкин бўлмаса, параллел пулли йўлда тезлик соатига 120 километрдан паст бўлмаслиги керак. Тўлов эса дунёнинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби йўлга кираверишда ўрнатилган электрон терминаллар орқали қабул қилинади.

Бузилган йўл - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳайдовчилари энг бузилган йўллар рейтингини тузишди

Суҳбатдош шунингдек, республикадаги илк пулли автойўл қурилиши учун айнан ушбу трасса бежизга танланмаганлигини таъкидлади. Ушбу оммабоп туристик йўналиш Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларини бир-бири билан боғлайди, муқобил йўлнинг пайдо бўлиши эса саёҳатчилар учун қўшимча қулайлик яратиши лозим.

Аслида республикада пулли йўллар барча йўналишларда бўлиши лозим, зеро хорижда жорий этилган бу тажриба ўзини оқлаган, деди манба.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги автомобил йўллари тармоғининг узунлиги ҳозирда 184 минг километрни ташкил этади. Ундан 42,6 минг километрдан ортиқроғи умумий фойдаланишдаги автойўллардир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0