ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ижтимоий тармоқдаги энг кўп сонли бўлган "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчиларидан бири пойтахтнинг энг бузуқ йўллари рейтингини тузишни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу таклиф аксарият ҳайдовчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди, ва кўпчиллик дарҳол ўзлари билган ёмон аҳволдаги йўлларни бирин-кетин айта бошлади. Лекин броз вақт ўтиб бузилган йўллар сони шунчалик кўпайиб кетдики, ундан кўра Тошкентнинг учта энг яхши йўлларини санаб ўтиш осон бўлиб қолди.
Шундай бўлсада энг ночор аҳволдаги йўллар рўйхатига Алгоритм мавзеи, Юнусободдаги қурилаётган метро бекати атрофидаги, Узбум ва Сирғали туманидаги йўллар киритилди. Ҳайдовчилар фикрига кўра, ушбу рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин.
Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда Тошкентдаги йўллар ночор аҳволга келиб қолган. Йўлларда пайдо бўладиган чуқрлардан ташқари, йўл таъмирлаш хизматларининг ушбу муаммоларга мутлақ бефарқлиги фуқароларнинг янада кўпроқ жаҳлини чиқармоқда.
Оддий мисол — Оқтепа майдонида янги йўл боғламасини ўтган йилнинг август ойида ишга туширишган бўлсада, ундан Фарход бозори ва Алгоритм массиви томондаги йўлни таъмирлашни унутиб қўйишди шекилли. Қурувчилар гоҳ у гоҳ бу ерда асфаль тўкиб кетишди холос. Барча чуқур ва дўнгликлар эса ўз жойида қолди.
"Флешка" бозори олдидаги йўл ҳам бир неча ойдан бери кавланган ҳолда ётибди. Автомобилда у ердан ўтиш амри маҳол. Қурилиш ишлари қачон тугаши ҳам номаълум.