ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияга киришни таъқиқлаш 2017 йилнинг биринчи кварталида ўтган йилдагига нисбатан 2,4 мартага қисқарган. 2016 йилда бу кўрсаткич 92 004ни ташкил қилган бўлса, бу йил 38 092 қайд этилди, деб хабар қилди 24 апрел куни Россия ИИВ.
2 миллион сакки юз қирқ тўрт минг олти юз ўн тўрт нафар чет эл фуқароси миграция рўйхатига қўйилган, бу эса ўтган йилгига нисбатан 87 170 нафар инсонга кўп демакдир.
Шу билан бирга Россияда фуқароликни олганлар сони камайган: 58862 киши (ўтган йилнинг биринчи кварталида эса – 61 911).
Қозоғистоннинг 10032 фуқароси, Тожикистоннинг 5917, Ўзбекистоннинг 5146, Қирғизистоннинг 2315 ва Туркманистоннинг 183 нафар фуқаросига Россия фуқаролиги берилган.
Яна 43363 кишига вақтинчалик яшашга рухсатнома (вид на жительство) берилган.
2017 йилнинг январ ойидан март ойига қадар 775 692 нафар ўзбекистонлик миграция рўйхатидан ўтказилган (2016 йилги кўрсаткич – 36 188).
Бошқа давлатлардаги кўрсаткич: Тожикистонда 407 963 фуқаро, Қирғизистонда 192 750 фуқаро, Қозоғистонда 127 810 фуқаро ва Туркманистонда 10 537 фуқаро биринчи кварталда Россияда миграция рўйхатидан ўтказилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.