МХХ Фарғонада икки нафар ИД тарафдорини қўлга олди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСотрудник правоохранительных органов производит арест
Сотрудник правоохранительных органов производит арест - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари Россияда ишлаб юрган вақтида экстремистлар қаторига қўшилиб қолгани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Миллий Хавфсизлик қўмитаси ходимлари “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига алоқадор икки нафар шахсни ҳибсга олди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Диний оқимларга қўшилган 19 ёшли ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Фарғона вилоятида яшовчи 40 ёшли Алижон Махмудов ва 33 ёшли Орифжон Жўраевлар Россияда меҳнат миграцияси бўлган вақтида экстремистлар томонидан ёлланган.

Улар Краснодар вилояти ҳудудида Туркиянинг “Эста” корхонасида, қурилиш ишларида ишлаб юрган вақтида Тожикистон ва Туркия  фуқаролари қаторида жиҳодчиларга қўшилиб қолган.

Яширин ташкилот аъзолари Сурияда жанг қилаётган террорчилар оила аъзоларига ёрдам бериш учун 55 минг рубл жамлаб, уни Краснодардаги “Адигея” масжидига олиб бориб беришган.

Учитель мусульманской религиозной школы, учит своих учеников - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада ўсмирларга диний таълим бераётган ноқонуний "хужра" аниқланди

Ундан ташқари улар Сурияга бориб жангарилар қаторига қўшилишни ҳам режалаштиришган. Улар интернет орқали “Ўзбекистон Ислом Ҳаракати” собиқ раҳбари Тоҳир Йўлдош ва экстремистларнинг бошқа мафкурачилари видеоларини томоша қилишган.

2015 йилда Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин Алижон Махмудов ўзи билан бирга А. Мирзаев, Абдуллоҳ Бухорий каби диний экстремистлар раҳбарларининг маърузалари ёзилган хотира карталарини олиб келган. Ўтказилган экспертизада ушбу ёзувлар экстремистик хусусиятга эга экани тасдиқланди.

Фарғона вилояти суди Алижон Махмудов ва Орифжон Жўраевни Ўзбекистон ЖКнинг бир неча бандлари бўйича айбдор деб топиб, уларни 8 ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0