Ўзбекистонда виждонсиз "бозорком" ва унинг 12 нафар ҳамтовоғи қўлга олинди

© UZ24.UZБозор расталари
Бозор расталари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистондаги бозорларда тижорат билан банд тадбиркорларнинг аксарияти ўз савдо жойлари учун ижара ҳақи тўлаб келадилар. Тадбиркорларнинг аксарияти ижара ҳақи "осмон қадар" эканидан нолийдилар, ҳатто. Халқни алдаб пул қилаётган бир "бозорком" кирдикорлари фош қилинди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди ўғирлик ва камомад учун "Мирбозор бозори" МЧЖ раиси ва унинг қўл остидагилардан иборат 12 ҳамтовоғини турли муддатларга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Тошкент бозорларида кунлик патта нархини 0,5 - 2 барвар ошириш таклиф қилинди
Судлов инстанцияларидан тушунтиришларича, Нарпай туман "Мирбозор бозори" масъулияти чекланган жамияти раиси Равшан Турдиев жиноий гуруҳ тузиб, унга қўл остидагиларни жалб этган ва ноқонуний молиявий операцияларни амалга ошириш орқали давлат манфаатларига катта миқдорда зарар етказган.

Аниқланишича, Р.Турдиев хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 400 савдо дўкони ва 2000 растанинг ижараси ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаган. Шу йўл билан у ҳар ойда тушган мажбурий йиғимларни яширган ва катта қисмини ўзлаштирган. Худди шу тарзда жиноий гуруҳ аъзолари кунлик тўловларни йиғишда қонунга хилоф равишда фаолият юритишган.

Алайский базар открылся после масштабной реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги барча деҳқон бозорлари замонавий мажмуаларга айлантирилади
"Бозорнинг 2013 йилдан 2015 йилгача бўлган давридаги фаолияти текширилганда молиявий ҳужжатларнинг қалбакилаштирилгани ва 1 миллиард 521 миллион сўм ўғирлангани аниқланди. Р.Турдиев бошчилигида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан 787 миллион сўмдан зиёд солиқ йиғимлари қасддан яшириб қолинган. Бундан ташқари, бозор маъмурияти маҳаллий ҳокимият органларининг рухсат берувчи ҳужжатларисиз автомобиллар тўхташ жойи ташкил қилиб, фойдаланганлар. Ундан тушган ноқонуний тушумлар 142 миллион сўмни ташкил қилди", – дея таъкидлади суд вакили.

Суд ҳукм чиқаришда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан етказилган зарар қисман қопланганини ҳисобга олди. Р.Турдиев ва унинг 12 шериги турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди ва давлатга етказилган 1,46 миллиард сўмдан зиёд зарарни қоплайдиган бўлдилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0