Тошкент бозорларида кунлик патта нархини 0,5 - 2 барвар ошириш таклиф қилинди

Oбуна бўлиш
Бугун ҳукумат порталида (ЯИДХП) муҳокамага чиқарилган, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг янги қарори лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳар бозорларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари нархи оширилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Порталида (ЯИДХП) умумхалқ муҳокамаси учун жойлаштирилган янги қарорда Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг 2017 йил 13 январидаги қарорида белгиланган патта ва солиқ тўловлари миқдорини ўзгариш таклиф қилинган.

Янги қарор лойиҳасига кўра, Тошкент бозорларида савдонинг бир талай турларига патта ва солиқлар нархини 0,5-2 баравар ошириш режалаштирилган. Таклиф қилинган патта нархларининг баъзиларини қуйида ҳавола қиламиз.

Бозорда маҳсулотни савдо ўринларида сотиш, 1 ўрин/1кун: 
Ҳўл мевалар (анор, олма, нок ва бошқа) —7200 сўм (ҳозир 3400сўм)
Қуруқ мевалар (туршак, майиз, писта, бодом) — 14300 сўм (ҳозир 9300)
Полиз маҳсулотлари (қовун, тарвуз) — 13800 сўм (ҳозир 9300)
Уйда тайёрланган консерва ва қандолат маҳсулотлари — 13200 (ҳозир 5600)
Гўшт маҳсулотлари — 16500 (ҳозир 8500)
Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача) — 23100 сўм (ҳозир 5200)

Маҳсулотни автомобилдан сотиш:
Енгил автомобилдан 1машина/1кун — 22600 сўм (ҳозир 10000)
Юк автомобили 1машина/1кун — 30800 сўм (ҳозир 15000)
Маҳсулотни ердан сотиш, 6 кв/м.гача  — 24800 сўм (ҳозир 6000)

Қурилиш моллари сотиш:
Бир кун/1 ўрин, 6 кв.метргача, 22000 сўм (ҳозир 4700сўм)
Бир кун/1 ўрин, 15 кв.метргача, 33000 сўм (ҳозир 7600сўм)
Бир кун/1 ўрин, 30 кв.метргача, 44000 сўм (ҳозир 10800сўм)

Автотранспорт воситаларини сотиш:
Енгил автомобиллар жума-якшанба 30800 сум/кунига  (ҳозир 23500)
Эҳтиёт қисмлар    8800 сум/кунига  (ҳозир 6700)

Янги қарорда бозор иншоотларидан фойдаланганлик учун  ойлик солиқ миқдорини ҳам  ўзгартириш таклиф қилинган. Бу сафар ушбу солиқ миқдори ҳар бир бозор учун алоҳида белгиланган.

Торговые ряды на Алайском рынке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги ТТЗ массивида янги деҳқон бозори қурилади

Масалан, бозор иншоотларидан фойдаланиш солиғи, Авиасозлар деҳқон бозори учун озиқ-овқат маҳсулотлари савдосидан 1 кв/метрга — 36300 сўм бўлса, Миробод деҳқон бозори учун — 46200 сўм, Қўйлиқ деҳқон бозори учун эса — 56100 сўмни ташкил қилади. Олдин ушбу солиқ барча бозорлар учун бир хил бўлиб, 34600 сўмни ташкил қилар эди.

Шунингдек, бозорлар ҳудудида турли хизматлар кўрсатиш: пайнет тўловлари, ошхона хизматлари, омборхона хизматлари, савдо анжомлари ижара хизмати, реклама ва аравачилар хизматлари учун ҳам солиқ миқдорларини ошириш ёки ўзгартириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, солиқлар миқдорини ошириш ҳақидаги, Тошкент ҳокимиятининг ушбу қарори ҳали қабул қилинмаган. Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Ҳукумати норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталига жойлаштирилган. Саҳифада хабар берилишига кўра, ҳужжат 2017 йилнинг 14 апрелига қадар умумхалқ муҳокамасида бўлади.

Янгиликлар лентаси
0