ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. ТТЗ-2 массивида келаси йил янги озиқ-овқат бозори қурилади. Бу ҳақида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Ахмедов хабар қилди, Nuz.uz хабари асосида.
Янги бозор қурилиши собиқ трамвай ҳалқаси ўрнида аллақачон бошланган. Бозор яқинда қуриб битказилган Олой бозори лойиҳаси асосида қурилган бўлиб, унда алоҳида гўшт, сут, мева-сабзавот ва нон маҳсулотлари бўлимлари бўлади.
Шомансур Аҳмедов айтишига қараганда бозор қурилишига 7 млрд сўм кредит маблағи ажратилган. Бозор очилиши келаси йилнинг Наврўз байрамига мўлжалланган.