ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари махсус операцияни амалга оширдилар. Ўтказилган тезкор-тадбир натижасида Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти спорт-техник клуби раҳбари Б. Набиев қўлга олинди.
"Бу клубда ўқиш шуниси билан аҳамиятлики, уни тамомлаганлар тўғридан-тўғри Ўзбекистон Қуролли кучлари сафига йўналтирилади ва алоқачи сифатида шошилинч ҳарбий хизматни ўтайди. Шу боис, бундай имкониятдан мўмайгина даромад олишни кўзлаганлар топилмоқда. Мурожаатдан сўнг тезкор тадбирлар ўтказилди ва Фарғона шаҳри яшовчи Шуҳрат Юнусов пул олаётган жойнинг ўзида қўлга олинди", — деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига МХХ вакили.
Тергов жараёнида қўлга тушган шахс ўзининг воситачи эканлигини, пуллар эса клуб раҳбари Б. Набиевга аталганини тан олган. Мана шу кўрсатмалар асосида яна бир операция ўтказилган ва бу тадбир натижасида 1 минг икки юз доллар олаётган вақтда энди Набиевнинг ўзи қўлга тушган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.